G7 ва Австралия Россия нефтига нарх чегарасини белгилашга келишиб олди

Олам

image

“Катта еттилик” давлатлари ва Австралия Россия нефтига қатъий нарх белгилашга келишиб олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.  

“Коалиция (G7 ва Австралия) доимий равишда баҳоланадиган қатъий белгиланган нарх чегараси бўйича келишиб олди”, дейди манба. 

Қайд этилишича, мамлакатлар Россиядан нефть нархининг ўзгарувчан даражасидан воз кечган. 

Нашр суҳбатдошларининг қўшимча қилишича, нефть нархлари даражасини якунлаш ноябрь ойининг охирида режалаштирилган. 

Россия энергетика ресурслари учун нарх чегарасини белгилаш ғояси июнь ойида G7 саммитида илгари сурилган эди. Нефтга чекловлар декабрда, нефть маҳсулотларига нисбатан эса февралда кучга кириши керак, бироқ Ғарб давлатлари газ бўйича ҳалигача келиша олмади. АҚШ Молия вазири Жэнет Йеллен Россия нефти нархини баррелига тахминан 60 доллар қилиб белгилашни таклиф қилди. 

Россия Президенти Владимир Путин бу фикрга изоҳ бериб, Москва ўз манфаатларига зид бўлса, хорижга ҳеч нарса етказиб бермаслигини таъкидлади.  Газпром” раҳбари Алексей Миллер Европа Иттифоқи томонидан нархларни бир томонлама чеклаш шартноманинг муҳим шартларини бузиш бўлишини ва бу етказиб беришнинг тўхтатилишига олиб келишини айтди. 

Ғарб махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Бу Европа ва АҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Владимир Путин Москвани жиловлаш ва заифлаштириш сиёсатини Ғарб давлатларининг узоқ муддатли сиёсати деб атади. Унинг сўзларига кўра, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. Давлат раҳбари Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштириш эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг