G7 ТИВ раҳбарлари Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилмоқда
Олам
−
17 Апрель 2023
6431G7 Ташқи ишлар вазирлари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолиш, шунингдек, чекловчи чораларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда улар Япониянинг Каруизава шаҳрида бўлиб ўтган G7 Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасидаги Украина атрофидаги вазиятга бағишланган сессияда маълум қилишди.
“G7 Россияга қарши кескин санкцияларни сақлаб қолишини, шунингдек, Украинани кучли қўллаб-қувватлашда давом этишини тасдиқлади”, дейилади тадбир ташкилотчилари баёнотида.
Бундан ташқари, улар санкциялардан бўйин товлаш ва учинчи давлатлар томонидан Россияга қурол-яроғ етказиб беришга қарши курашиш борасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.
Шу муносабат билан йиғилишга раислик қилган Япония Ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши Глобал Жануб давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, мазкур ривожланаётган давлатлар нейтрал позицияни эгаллаб, Москвага нисбатан санкциялар сиёсатига қўшилмаяпти.
Шунингдек, G7 Ташқи ишлар вазирлари Россиянинг Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштириш қарорини қоралаган. Япония Ташқи ишлар вазири бу қарор “вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келади”, деган фикрни билдирган.
Маълумот учун, Япония 2023 йилда G7'га раислик қилмоқда ва май ойида Хиросима шаҳрида саммит ўтказади. 16-18 апрель кунлари эса G7 Ташқи ишлар вазирларининг Каруизавада учрашувлари давом этмоқда.
LiveБарчаси