G7 Россия активларини Украинадаги уруш тугагунга қадар музлатиб қўймоқчи
Олам
−
18 Апрель 2023
5264G7 мамлакатларидаги Россия давлат активлари Украинадаги можаро ҳал этилмагунча музлатилган ҳолда қолади. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни Япониянинг Каруизава курорт шаҳрида бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича G7 Ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёнотида айтилади.
“Биз мамлакатларимизнинг ҳуқуқий тизимларига мувофиқ, Россиянинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш билан боғлиқ можаро ҳал этилгунга қадар Россиянинг суверен активларини ўз юрисдикциямиз остида музлатиб қўйишга қарор қилдик”, дейилади ҳужжатда.
Катта еттилик мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари Украинадаги можаронинг ҳар қандай ечими Россия томонининг етказилган зарар учун товон тўлаши билан ҳам боғлиқ бўлиши кераклигига ишонч билдирган.
Германия нашрлари эса Европа Иттифоқи адвокатлари Украинадаги можаро тугаганидан сўнг Россия Федерацияси Марказий банкининг Европа Иттифоқида музлатилган активлари қайтарилиши керак деган хулосага келганини хабар қилди. Еврокомиссия эса уларни Европа давлат облигацияларига инвестиция қилишни ва фоизлардан Киевга тўлаш учун фойдаланишни таклиф қилган.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг баҳоридан буён ЕИ Россиянинг 300 миллиард еврога яқин олтин-валюта ресурсларини ва яна 29 миллиард евро йирик рус бизнес вакилларининг активларини музлатиб қўйган. Бироқ Европа Комиссияси ушбу маблағларни мусодара қила олмаган, чунки бундай механизм халқаро амалиётда асосан мавжуд эмас ва бундай қадам бутун дунёнинг Ғарб банкларида активларни сақлашга ишончини пасайтиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь