G20 дунёнинг энг қашшоқ давлатларига 14 миллиард доллар маблағ ажратади
Олам
−
23 Ноябрь 2020
5444G20 мамлакатлари коронавирус пандемияси давридаги қарз юкини енгиллаштиришлари учун дунёнинг энг қашшоқ давлатларига 14 миллиард доллардан кўп маблағ ажратади. Бу ҳақда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистони раислигида ўтган G20 саммитидан сўнг маълум қилган.
"Биз пандемия ўн йиллик тараққиётни хавф остига қўйган дунёдаги энг заиф мамлакатларга фавқулодда ёрдам кўрсатамиз. Яъни, дунёдаги заиф давлатларнинг қарз юкини енгиллаштириш учун 14 миллиард доллардан кўп маблағ ажратамиз. Бу қарз хизматини тўхтатиб туриш ташаббуси доирасида амалга оширилади", деган у.
Унинг сўзларига кўра, гуруҳ ташаббусни кенгайтирган ва қарзни қайтариш муддатини яна кечиктиришга зарурат бор-йўқлигини текшириш учун вазиятни баҳолашни давом эттиради.
Маълумот ўрнида, G20 саммити жорий йилнинг 21 ва 22 ноябрь кунлари виртуал форматда бўлиб ўтди.
Аввалроқ, саммитда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин дунё учун асосий хатарлар нима эканини айтгани ҳақида хабар бергандик.