ФВВ сел келишидан огоҳлантирди
Жамият
−
25 Июнь 2020 11288 1 дақиқа
Жорий йилнинг 26-28 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг “1050” рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет ҳафта охирида Волгабўйидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши сабабли ҳаво харорати пасайиб, ёғингарчиликлар кузатилиши мумкинлигини билдирганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь