ФВВ республика қутқарув марказига янги раҳбар тайинланди
3-саҳифа
−
18 Январь 2025 9359 1 дақиқа
Абдураззоқ Абдуҳолиқов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув марказига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, илгари мазкур лавозимни эгаллаб турган Исмоил Шарипов “Навоий конь-металлургия комбинати” АЖ ва “Навоиюран” ДК ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш марказига ўтказилган. Тайинловгача Абдураззоқ Абдуҳолиқов Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келган. У 2018 йил Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида раҳбар бўлган.
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари лавозимига эса илгари ФВВ Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шукрулло Аюбов тайинланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь