ФВВ раҳбарига яна бир ўринбосар тайинланди
Жамият
−
04 Март 2025 8200 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Нуриддин Баҳриддинович Қодиров Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Нуриддин Баҳриддинович Қодиров Мудофаа вазирлиги тизимида турли лавозимларда хизмат қилган бўлиб, Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хуршид Тўлқинбоевич Сотиев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь