ФВВ ходимлари 4 яшар Мирзиёни аланга ичидан олиб чиқдилар

Жамият 2147
image

Навоийда уйда қаровсиз қолдирилган 4 яшар гўдак аланга ичида соғ-омон олиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Кеча, 7 ноябрь куни соат 08:47 да Навоий шаҳар М.Таробий кўчасида жойлашган 4 қаватли 95G-уйнинг 4-қаватидаги 15-хонадонда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига зулдикда 1 та асосий ёнғин ўчириш автомобили, 1 та ёнғин ўчириш автонаровни ва 1 та махсус қутқарув хизмати отряди юборилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 4 дақида етиб борган. 

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида кўп қаватли уйнинг 4-қаватидаги ёнғин соат 08:56 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этиш вақтида уйда ёлғиз қолдирилган 2015 йилда туғилган Мирзиё ёнғин-қутқарувчилар томонидан қутқариб қолинган. 

Ёнғин ўчириш автонарвони тўртинчи қаватга ўрнатилиб, махсус гидравлик қайчи ёрдамида хонадоннинг темир панжаралари кесиб олинган ва аланга ичида қолган болакай қутқарувчилар   Х.Ҳақбердийев, Ғ.Ражабов, Б.Элмуродов, Ф.Халимовлар томонидан қутқариб олинган. 

Ёнғиндан уйнинг 65 кв метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 15 кв.метр майдонда шифт қисми ва ошхона жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×
×