ФВВ Қозоғистон ҳудудида содир бўлган ЙТҲ бўйича махсус баёнот берди

Жамият

image

Бугун, 20 апрель куни Қозоғистон ҳудудида содир бўлган ЙТҲ бўйича фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус баёнот берди.

Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра, 2019 йил 20 апрель куни соат 05:09 да Жамбул вилояти Кордай тумани ҳудудидан ўтувчи “Чимкент-Олмаота” автомобиль йўлининг 181 километрида Олмаота-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Олинган маълумотга кўра, автобус салонида 47 нафар йўловчи бўлиб, улар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам бўлган. 

Аввал хабар берганимиздек, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 11 нафар одам вафот этган, шундан 8 нафари воқеа жойида, 3 нафари эса шифохонада вафот этишган. Вафот этганларнинг 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятлар идоралари ҳамкорликда тегишли ишларни амалга оширишмоқда. 

Вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

Абдухолиқов У. 1993 й.т.
Калмуратов А. 1988 й.т.
Эрмекбаева Д. 1972 й.т.

Жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

Олжабаев А. 1994 й.т.
Хаитбаев О. 1985 й.т.
Абдусатиров З. 1999 й.т.
Жуманиязов М. 1996 й.т.
Ахметова Р. 1994 й.т.
Матывжанов О. 1985 й.т.
Сейтмурат Д. 1987 й.т.
Ҳайдаров С. 1994 й.т.
Илясов М. 1974 й.т.
Исмиддинов А. 1997 й.т.
Мамбетов Н 1971 г. р
Жапаров Ш. 1984 й.т.
Мукумжонов С. 1999 й.т.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари” (+998 78) 147-10-50.

Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг “Тезкор рақамлари” +77262999054.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ФВВ

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг