Футзал: Ўзбекистон Осиё кубогида қийин ғалабага эришди

Спорт

image

Бугун, 17 апрель куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари старт олди. Дастлабки турда Австралия билан куч синашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучиб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

“B” гуруҳидан ўрин олган учрашувда дастлаб “кенгурулар юрти” вакиллари ҳисобни очди. 5-дақиқада Австралия жамоаси аъзоси Уэйд Жиовенали жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда Хосе Венансио шогирдларида бир қатор имкониятлар юзага келган бўлса ҳам, битта тўп фарқи ўзгармади.

Иккинчи бўлимни “оқ бўрилар” тезкор ҳужумлар билан бошлаб, 1 дақиқа ичида 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 21-дақиқада Ўзбекистондан голларга Акбар Усмонов ва Дилшод Раҳматов муаллифлик қилди. 35-дақиқада Дилшод Раҳматов ўйинда дубл расмийлаштириб, ҳисобдаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 38-дақиқада рақиб футболчиси Тайлер Гарнер жамоасининг ўйиндаги иккинчи голини киритди. 3:2 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шундай қилиб, қитъа биринчилигида ғолибликка асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралаётган Ўзбекистон жамоаси уч очкони қўлга киритиб, ўз гуруҳида пешқадамга айланиб олди. Жамоа кейинги ўйинни 19 апрель куни Ироққа қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Австралия Осиё кубоги Футзал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг