Футзал: Бугун Жаҳон чемпионати 1-тур ўйинлари якунланади

Спорт

image

Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистонда ўтказилаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич 1-тур баҳслари ниҳоясига етади.

Кун дастурида 4 та ўйин бўлиб ўтади. “E” ва “F” гуруҳи жамоалари мусобақадаги дастлабки ўйинини ўтказади. "E” гуруҳида Португалия Панама билан куч синашса, Тожикистон Марокаш билан баҳс олиб боради.

“F” гуруҳида эса Эрон-Венесуэла, Гватемала-Франция беллашувлари бўлиб ўтади.

Мусобақанинг 2-тур ўйинлари 17 сентябрь куни бошланади. Ўша куни 1-турда Нидерландия билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон терма жамоаси Парагвай билан куч синашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made