Футзал: бугун Ўзбекистон Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини ўтказади

Спорт 4268
image

Бугун, 12 сентябрь куни, Литвада футзал бўйича Жаҳон чемпионатига старт берилади. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси Гватемалага қарши баҳc олиб боради.

Учрашув “Вильнюс арена”да Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Мазкур баҳс олдидан FIFA ташкилий қўмита аъзолари ҳамда икки жамоа вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг медиа, маркетинг ва тиббий жараёнлари муҳокама қилинди. Келишувга кўра, Гватемалага қарши учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ кўк рангли либосда майдонга тушадиган бўлди, дарвозабон эса сариқ либосда ҳаракатланади. 

Ўзбекистон “В” гуруҳида Гватемала, Миср ва 2016 йилги Жаҳон чемпионати финалчиси ҳисобланган Россия жамоаси билан баҳс олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси илк марта 2016 йилда Колумбия мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 160
Рейтинг: 3
t
×