Футболда “қўл билан ўйин” ҳолатига ўзгартириш киритилмоқда

Спорт 8532
image
-

Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) айрим футбол қоидаларига ўзгариш киритди.

Маълум қилинишича, энди тўп ҳужум қилаётган жамоа футболчисининг қўлига тасодифан тегиб кетадиган бўлса, ўша ўйинчи ёки унинг жамоадоши томонидан урилган гол инобатга олинади.

Бунга қадар тўп ҳужум қилаётган жамоа футболчисининг қўлига тегадиган бўлса, бу қоидага хилоф ҳисобланиб, гол ва голга тортадиган вазиятлар инобатга олинмас эди.

Шу билан бирга IFAB мазкур вазиятда қўлнинг қай тариқа тургани ва футболчининг ҳаракатига баҳо беришни ҳакамларнинг ихтиёрига топширилишини маълум қилган.

Мазкур қарор 2021 йилнинг 1 июлидан кучга киради, бироқ лигаларга қарорни муддатидан аввал амалиётга киритишга рухсат берилди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 397
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×