“Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин”. Анчелотти комбэк қилиш имкониятига тўхталди
Спорт
−
09 Апрель
1932Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоасининг Лондоннинг “Арсенал” клубига қарши Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финал биринчи ўйинидаги мағлубияти (0:3) ҳақида фикр билдириб, комбэк қилиш имкониятига тўхталди.
“Имконият жуда кам, аммо биз ҳаракат қилишимиз керак. Ёмон ўйинга муносабат билдиришимиз зарур. Кўрамиз, буни уддалай оламизми? Афтидан, бугунги натижадан кейин имконият йўқдек, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин”, дейди Анчелотти.
Жавоб ўйини 16 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.
1/8 финалда “Реал Мадрид” “Атлетико”ни мағлуб этди. Икки учрашувнинг умумий ҳисоби 2:2, 4:2 пен. “Арсенал” эса ўз навбатида Нидерландиянинг ПСВ жамоасини турнирдан чиқариб юборди – умумий ҳисобда 9:3.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анчелотти Лондон клубидан учралган мағлубиятнинг асосий сабабларини айтганди.
LiveБарчаси