Футболчи 17-19 ёшда тайёр бўлса, миллий жамоага жалб қилиниши керак – Каннаваро
Спорт
−
13:48 1127 2 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати олдидан Дубайда ташкил қилинган ўқув машғулот йиғинидан сўнг терма жамоага номзод ёз футболчилар ҳақида фикр билдирди.
“Гап ёшда эмас, сифатда. Футболчининг неча ёшга кирганини эмас, истеъдоди ва жангчи сифатидаги характери муҳим. Футболчи 17-19 ёшда тайёр бўлса, миллий жамоага жалб қилиниши керак. Нега уларни ёши кичик деб, U-21, U-23 жамоасида қолдиришимиз керак?
Агар қайсидир ўйинни кўргани борсам, бу шунчаки ташриф эмас. Мен футболчини ўз кўзим билан реал вазиятдаги ҳаракатларини кўришни истайман. Сафарда бўлсам ҳам стадионларга боришни яхши кўраман. Ўйинни жонли кўришга ҳеч нарса етмайди. Уйда ўтириб, кетма-кет бир нечта видеони кўриш мен учун зерикарли. Мен стадионга бориб футболчини бевосита кузатгим келади, чунки кичик деталларни видео орқали кўра олмайсиз. Айнан ўша майда жиҳатлар кейинчалик муҳим бўлиб чиқади”, дейди Каннаваро.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро жамоаси Дубай йиғини доирасида жорий йилнинг 26 январь куни Хитойга қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, 30 январь куни Арманистоннинг “Урарту” клубини 4:2 ҳисобида енгди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Ямайка/Конго/Янги Коледония ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “K” гуруҳидан жой олган эди.
Live
Барчаси