Футбол. Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Спорт

image

Жорий йилнинг 14-31-октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган U19 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Жамоалар қуйидагича гуруҳларга бўлинди:

AFC U-19 Championship 2020 Draw

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мезбон сифатида “А” гуруҳидан ўрин олди. Тимур Кападзе бош мураббийлигидаги футболчиларга гуруҳ босқичида Индонезия, Камбожа ва Эрон футболчи ёшлари рақиб сифатида майдонга чиқишади.

Мусобақанинг илк учрашуви Ўзбекистон ва Эрон қарама қаршилиги билан бошлаб берилади. Кейинги турларда Кападзе шогирдлари дастлаб Камбожага қарши, сўнгра Индонезия ёшлар терма жамоасига қарши майдонда саф тортишади.

1-тур:

Ўзбекистон - Эрон
Индонезия – Камбожа.

2-тур:

Камбожа - Ўзбекистон
Эрон – Индонезия.

3-тур:

Ўзбекистон - Индонезия
Камбожа – Эрон.

Маълумот учун, ушбу Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борган энг кучли 4 терма жамоа 2021 йилнинг ёзида Индонезияда бўлиб ўтадиган U20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол осиё чемпионати

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг