Футбол тарихидаги энг қиммат 10 та трансфер эълон қилинди

Спорт 14331
image

Англиянинг “Goal” нашри футбол тарихидаги энг қиммат 100 та трансфер рўйхатини эълон қилди. Нашрнинг маълумотларига кўра, 2017 йили Неймар Жуниорнинг 222 миллион евро эвазига “Барселона”дан ПСЖга ўтиши футбол тарихидаги энг қиммат харид бўлган.

Албатта, Франциянинг ПСЖ клубига қатарлик шайхлар эгалик қилиши оммага маълум. Кўпчилик арабларни футболдаги нархларнинг кескин ошиб кетишига сабабчи сифатида кўради. 

ХХI асрнинг ортда қолган иккита декадасининг энг омадли ва совриндор жамоаларидан бири “Барселона” ҳисобланди. Бироқ ҳозирги кунда Каталония клуби оғир молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда. Чунки “кўк анорранглилар”нинг амалга оширган йирик трансферлари ўта омадсиз чиққан. Яъни, фақатгина кучли ўнталикнинг ўзидан “Барса” амалга оширган 3 та харид жой олган ва уларнинг ҳар бирига 100 миллион евродан кўпроқ пул сарфланган. Бундай “космос” нархдаги “шоппинг”лар ўзини оқламагач, “Барселона” иқтисодий томондан боши берк кўчага кириб қолди.

Замонавий футбол спорт тури бўлиши билан бир қаторда мўмай пул келтирадиган бизнес майдонига айланди. Шундай экан футбол функционерлари миллонлаб пулларни сарфлаган ўйинчилар ўзини намойиш қила олмаса, бизнес дарз кетиши мумкин. 

Футбол тарихидаги энг қиммат 10 та трансфер билан танишинг:

1. Неймар  (“Барселона” –  ПСЖ  2017) – 222 миллион евро (трансфер миқдори);

2. Килиан Мбаппе  (“Монако” –  ПСЖ  2017) – 145 миллион евро (+35 миллион евро бонус)

3. Жуан Феликс (“Бенфика” – “Атлетико Мадрид”  2019) – 126 миллион евро;

4 Филипе Коутиньо (“Ливерпуль” – “Барселона”  2018) – 120 миллион евро (+40 миллион евро);

=4. Антуан Гризманн (“Атлетико Мадрид” – “Барселона”  2019) – 120 миллион евро;

6. Жек Грилиш (“Астон Вилла” – Манчестер Сити  2021) – 117 миллион евро;

7. Ромелу Лукаку  (“Интер” – “Челси” 2021) – 115 миллион евро;

8. Усман Дембеле  (“Боруссия Дортмунд” - Барселона  2017) – 105 миллион евро (+45 миллион евро)

=8. Поль Погба  (“Ювентус” – “Манчестер Юнайтед” – 2016) 105 миллион евро;

10.  Гарет Бэйл  (“Тоттенхэм” – “Реал Мадрид” – 2013) – 100,8 миллион евро.

Аввалроқ, “Тransfermarkt” портали дунёнинг энг қиммат таркибга эга клубларини эълон қилганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 590
Рейтинг: 3
t
×