Футбол бўйича 2030 йилги Жаҳон чемпионати 6 та давлатда ўтказилади
Спорт
−
04 Октябрь 2023 17069 1 дақиқа
Бугун, 4 октябрь куни FIFA Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 2030 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари унга мезбонлик қилиш учун ариза берган барча мамлакатларда бўлиб ўтиши белгиланди.
Унга кўра, 6 та давлат – Аргентина, Испания, Португалия, Уругвай, Парагвай ва Марокаш футбол бўйича 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Жанубий Америкада учта ўйин: очилиш ўйини Уругвайда, маҳаллий терма жамоа иштирокида ташкил этилади, худди шу нарса Аргентина ва Парагвай терма жамоаларининг гуруҳдаги дастлабки ўйинларига ҳам тегишли бўлади.
Турнирнинг қолган барча ўйинлари Испания, Португалия ва Марокашдаги стадионларда ўтказилади.
“Биз ишонамизки, 2030 йилги Жаҳон чемпионати ҳаммаси бошланган жойда старт олади. Юбилей Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинлари Уругвай, Аргентина ва Парагвайда бўлиб ўтади”, дейди CONMEBOL (Жанубий Америкада футболни бошқарадиган дунёдаги энг қадимги футбол конфедерацияси) президенти Алехандро Домингес.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь