Футбол ҳақида гапирмаган – Эвра Фергюсоннинг финал олдидан айтган нутқини айтиб берди

Спорт 2463
image

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра бош мураббий Сэр Алекс Фергюсоннинг 2008 йилнинг май ойида Москвада бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси финали олдидан қилган самимий нутқини эслар экан, Фергюсон футбол ҳақида умуман гапирмаганини айтди. Бу ҳақда Эвранинг сўзларига таяниб, “Мirror” нашри хабар берди.

“Бу 2008 йилги Чемпионлар лигаси финалидан олдин эди. Эсимда, Фергюсон келиб ўтирди, ҳаммамизга қаради ва шундай деди: “Биз аллақачон ғалаба қозонганмиз, ҳатто майдонга тушишимиз ҳам шарт эмас. Бир-бирингизга қаранг, орамизда турли миллатлар бор. Кийиниш хонасида турли миллат одамларини кўриб, аллақачон ғалаба қозонганимни ҳис қиламан. Тасаввур қилинг-а, Патрис Эвранинг онаси 25 нафар болани боқишга мажбур бўлган. Карлос Тевес эса Буэнос-Айресдаги хароба уйларда ўсган”. Бизда шундай яқин алоқа бор эди . Ҳа, у футбол ҳақида гапирмади. У бизнинг ҳаётимиз, бошидан кечирганларимиз ҳақида гапирди. Кийиниш хонасидан чиққанимизда эса ўзимизни ўлимга тайёр жангчилардек ҳис қилдик”, деган “Юнайтед”нинг собиқ футболчиси.

Маълумот учун, Европа чемпионлар лигасининг 2008 йилги финалига Англиянинг икки жамоаси “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” етиб келган. Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Пенальтилар сериясида “қизил иблислар” 6:5 ҳисобида зафар қучган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 39
Рейтинг: 3.1
t
×