Фукусима аҳолиси ўз ҳукуматини судга берди

Олам

image

Япониянинг Фукусима ва Мияги ҳудудларида истиқомат қилувчи салкам 150 га яқин японияликлар “Фукусима 1” атом электр станциясидан тозаланган радиоактив сувнинг океанга тўкилишини тўхтатиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда “Kyodo“ агентлиги хабар берди.

Ушбу даъво аризаси Япониянинг марказий ҳукумати ва электр станциялари операторлари ҳисобланган Tokyo Electric Power Company Holdings Inc устидан берилган. Даъвогарларнинг таъкидлашича, жорий йилнинг август ойи охирларида бошланган сувни тўкиш жараёнлари аҳолининг ҳаёт хавфсизлигига таҳдид солади ва маҳаллий балиқчиларнинг савдо-сотиқ жараёнларига тўсқинлик қилади.

Фуқаролар, шунингдек, радиоактивли сувни оқизиб юбориш учун берилган рухсатномани бекор қилишни ва сувни океанга тўкишни таъқиқлашни талаб қилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу даъво АЭС суви масаласи юзасидан аҳоли томонидан бўлаётган биринчи даъводир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония вайронага айланган Фукусима атом электр станциясидан 1 миллион метр кубдан ортиқ тозаланган радиоактив сувни океанга чиқаришни бошлаганлиги ҳақда хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

суд ҳукумат Фукусима аҳолиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг