Фуқаро 3000 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди
Жамият
−
05 Ноябрь 2022
10280Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Ю. фуқаро И.К.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини танишлари орқали Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб беришини айтиб, алдов йўли билан 3 000 АҚШ долларини олганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Т. фуқаро Н.А.нинг қизини танишлари орқали қўшни Қозоғистон Республикасидаги олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 250 АҚШ долларини ҳамда фуқаро А.Б.ни Қозоғистон Республикаси университетидаги ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб беришини айтиб 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлини аниқланган.
Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро М.Т. фуқаро З.А.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қўқон Тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самандар Ҳаққиев
LiveБарчаси