Фуқаролиги йўқ абитуриентлар қандай қилиб рўйхатдан ўтади?
Жамият
−
25 Июнь 2020
3274Жорий йилда фуқаролиги бўлмаган шахслар олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул коммиссияларида рўйҳатдан ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, давлат комиссиясининг 1-сон баёнига кўра, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш имтиҳонларида иштирокини таъминлаш мақсадида, улар олий таълим муассасаларининг қабул комиссияларида санитария-гигиена талабаларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибда бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтказилади.
Фуқаролиги бўлган ва бошқа тоифадаги абитуриентлар ОТМларнинг қабул комиссияларида рўйхатдан ўтказилмаслиги қатъий белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил барча абитуриентлар Давлат тест марказининг расмий сайти ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтади.Фақатгина 8 та туманда абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари орқали рўйҳатдан ўтказилади.
LiveБарчаси