Фуқароларнинг қорамолларини ўғирлаган бир гуруҳ шахслар қўлга тушди
3-саҳифа
−
04 Февраль 2023
9378Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани фуқароларнинг қорамолларини ўгирлаш билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахслар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ичлар бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг “Файзобод” маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳовлисидан 5 бош қўй номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Мазкур ҳолат шу вақтнинг ўзида назоратга олиниб, суриштирув ишларига киришилган.
Орадан 4 кун ўтиб, ушбу маҳалланинг “Қайтмас” кўчасида яшовчи яна бир фуқаро хонадонидан ҳам 4 бош қўй ва 2 бош бузоқ ўғирланган.
Ҳудудда ўтказилган ўрганишлар ва тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу икки жиноятни 20-25 ёшлар орасидаги 6 нафар шахс содир этгани аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланган.
Ҳолат юзасидан дастлабки тергов жараёнида, биринчи ҳолат бўйича фуқарога етказилган 15 миллион сўм моддий зарар ундириб берилишига эришилган. Иккинчи ҳолатда ўғирланган 4 бош қўй ва 2 бош бузоқ жабрланувчига қайтарилган.
“Ҳозирда ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади бошқарма хабарида.
LiveБарчаси