Фуқароларини Ҳаж зиёратига юбормайдиган давлатлар 10 тага етди

Олам 10558
image

Коронавирус пандемияси туфайли бу йилги Ҳаж мавсуми юзасидан Саудия Арабистони шу кунга қадар якуний қарорни эълон қилмади. Хабарларга кўра, айни пайтларда вазият баҳоланаётгани ва якуний қарор яқинда қабул қилиниши кутилмоқда.

Бироқ, 10 нафарга яқин давлатлар Саудия Арабистонидан келадиган хабарни кутиб ўтирмай, ўз фуқаролари учун бу йилги Ҳаж сафарини бекор қилди. Энг йирик мусулмон аҳолига эга бўлган Индонезия аҳолисини Саудияга юбормаслиги маълум бўлганди. Эндиликда Малайзия, Сенегал, Нигерия, Сингапур, Ҳиндистон ҳамда Европа ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг баъзи мамлакатлари ўз зиёратчиларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида Ҳаж–2020 мавсумини ташкил қилмаслик ҳақида қарор қабул қилдилар.

Ҳукуматлар бундай қарорга келишларининг асосий омиллари сифатида давлатлар ўз фуқаролари соғлиғи учун масъул экани, бугунги мураккаб шароитда уларнинг соғлиғини сақлаш жуда мушкуллиги ҳамда Ҳажга борадиганларнинг аксари кексалар бўлгани боис улар касалликка чалиниш эҳтимоли жуда юқорилиги билан изоҳлаганлар.

Таъкидлаш лозимки, Саудия Арабистонида айни вақтдаги эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда, шу жумладан коронавирусга чалинган беморлар сонининг ортиб бораётгани, ҳар куни ўртача 3800-4500 нафар кишида коронавирус аниқланаётгани ва 40-45 та ўлим ҳолати қайд этилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 322
Рейтинг: 3
t
×