“Фуқароларимиз манфаатлари ҳимоя қилинади”. Ўзбекистон элчихонаси Украина ТИВга сўров юборди

Жамият

image

Аввалроқ Россия томонидан қурилиш ишларига жалб қилинган ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилиб, Украинадаги урушга “кўнгилли” сифатида сафарбар қилингани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, уларни Украинада давом этаётган урушда қатнашмасликка ва унинг Россия томонидан вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирганди. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ҳам ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролари Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборган. Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олингани айтилган. Шунингдек, юқоридаги маълумот Украина томонидан тасдиқланган тақдирда, мамлакат фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча америкалик сиёсатшунос Жейсон Жей Смарт ўзининг Twitter'даги саҳифасида қурилиш ишлари учун жалб қилинган ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилгани ва урушга “кўнгилли” сифатида юборилганини ёзганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон элчихона уруш Украина ТИВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг