Фуқаролар нега Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдига тўпланди?

Жамият 36058
image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида кўплаб фуқаролар иштирокида юзага келган тартибсизликлар акс этган видеолавҳа тарқалган эди.

Ушбу ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада фуқаролар ўзларининг шахсий мурожаатлари билан вилоят ҳокимлиги биноси олдига норасмий манбаларга ишонган ҳолда, вилоят ҳокими қабули ўтказилаётганини айтиб, ушбу қабулда иштирок этиш мақсадида келганликлари аниқланган. 

Ушбу фуқаролар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлиги учун тартибсизлик юзага келган. 

Шу куннинг ўзида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Эгамбердиев бошчилигида барча ўринбосарлар томонидан фуқаролар қабули ташкил этилган. Шунингдек, ушбу фуқароларга вилоят ҳокимининг қабули тасдиқланган жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги шанба кунида ўтказилиши тушунтирилган.  

Таъкидланишича, мурожаатчиларнинг арзлари рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш мақсадида тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга юборилиб, назоратга олинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1611
Рейтинг: 3
Теглар
t
×