Француз нони UNESCO рўйхатига киритилди

Бу қизиқ

image

Анъанавий француз нони – багет UNESCO ҳукуматлараро қўмитаси йиғилишида инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “Interfaks” нашри хабар берди.

Таъкидланишича, ташкилот йиғилишида қатнашчилар бир овоздан багет тайёрлаш маҳорати учун бундай мақомни беришни маъқуллашган.

“Рўйхатга багетнинг киритилиши француз турмуш тарзига ҳурматни ифодалайди”, дея таъкидлаган UNESCO раҳбари Одри Азуле.

Маълумот учун, ўзбек миллий таомларидан палов 2016 йилда, итальян пиццаси эса 2017 йилда ушбу рўйхатга киритилган. Ўзбекистондан, шунингдек, 2014 йилда аския санъати, 2019 йилда лазги рақси ва бошқалар бу рўйхатдан жой олган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг