Француз коньягидан кўчирмакашлик қилган корхона жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Коньяк маҳсулоти ишлаб чиқарувчи “Afsar company LTD” МЧЖга инсофсиз рақобат ҳолатлари сабаб молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Франциянинг Societe Jas Ilennessy & Со компанияси ўзининг “Hennessy X.O” товар белгиси билан фуқаролик муомаласига киритилган коньяк маҳсулотига ташқи кўриниши жиҳатдан истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшаш қилиб “Afsar company LTD” МЧЖ томонидан “Extra old X.O” коньяк маҳсулоти ишлаб чиқарилгани ва фуқаролик муомаласига киритилгани юзасидан мурожаат қилган.

Ўрганишларда“Afsar company LTD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Extra old X.O” коньяк маҳсулотининг ташқи кўриниши  айнан “Hennessy X.O” коньягини такрорлагани ва истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги аниқланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни 21-моддаси, хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга ошириш тақиқланган талаби бузилган, деб топилди.

Юқоридагиларга кўра, қўмита Махсус комиссияси томонидан “Afsar company LTD” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни 21-моддаси талаблари бузилгани юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якуни бўйича молиявий  жарима қўлланилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори “Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси” 6-бандида, аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш инсофсиз рақобат белгиларидан бири эканлиги белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида Россияда ишлаб чиқарилган соданинг қадоғидан кўчирма қилган “Mustang lider free” МЧЖга нисбатан таъсир чораси кўрилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

коньяк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг