Француз компанияси Ўзбекистоннинг пиари билан шуғулланади

Жамият 1342
image

Ўзбекистон туристик брендини Европада тарғиб қилишни француз компанияси “Interface Tourism Group”га топшириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Абдулазиз Оққулов Францияга ташрифи доирасида “Interface Tourism Group” президенти Гаел де Ла Порте ҳамда компанияни ривожлантириш бўйича директори Жули Жеффрой билан учрашди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон брендини дастлаб Францияда, кейин эса Европа миқёсида тарғиб қилиш  масаласини муҳокама қилишди. “Interface Tourism Group” 20 йилдан буён Франция бозорида фаолият юритиб, пиар билан шуғулланувчи энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Томонлар Ўзбекистонни қандай ва қайси йўналишларда тарғиб қилиш кераклиги борасида сўз юритишди.

Якунда Франция компанияси Ўзбекистоннинг ўзига хос туристик салоҳиятидан келиб чиқиб, максимал самара берувчи таклифлар беришига келишилди. Бунда Ўзбекистондаги туристик йўналишлар, бой маданий мерос ҳамда франциялик туристларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинадиган бўлди. 

Шунингдек, “Interface Tourism Group” Ўзбекистон бўйича махсус материаллар тайёрлаш, мақсадли ОАВ вакилларини жалб қилиш, турли туристик кўнгилочар теледастурлар ва мақолалар тайёрлаш кабиларни ўз ичига олган кенг қамровли пиар режасини тузиб, Ўзбекистонга тақдим этишига келишилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.0
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×