Франциянинг ЖЧдаги ўйини хавф остида қолмоқда

Спорт

image

2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Франция ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги учрашув ноқулай об-ҳаво шароити туфайли кечикиши ёки вақтинча тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда “Yahoo Sports” нашри хабар берди. 

Ўйин жорий йилнинг 23 июнь куни АҚШнинг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Синоптиклар ўша куни шаҳарда ҳаво ҳарорати 33 даражагача кўтарилиши, шунингдек, кучли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкинлигини билдирмоқда.

Мусобақа регламентига кўра, агар стадиондан 13 километр радиусда чақмоқ қайд этилса, учрашув камида 30 дақиқага тўхтатилади. Ҳар бир янги чақмоқ ҳолати эса ўйиннинг яна 30 дақиқага кечикишига сабаб бўлади.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси мундиалдаги иштирокини Сенегал устидан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Ироқ эса биринчи турда Норвегияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Ҳозирда ушбу гуруҳда Норвегия ва Франция терма жамоаси етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ироқ Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг