Франциялик каскадёр 68-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
01 Август 2023
14316Франциялик каскадёр Реми Лучиди Гонконгдаги бинонинг 68-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Қайд этилишича, Гонконг шаҳарнинг Мид-Левелс ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг ҳовлисидан экстремал спорт билан шуғулланувчи 30 ёшли Реми Лучидининг жасади топилган. Маҳаллий полиция дастлабки терговидан сўнг, у бино юқори қаватидан қулаши оқибатида ҳалок бўлган деган хулосага келган. Воқеа жойида ўз жонига қасд қилиш белгилари топилмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Реми Лучиди 40-қаватдаги танишини уйига чиқаётганини баҳона қилиб, лифтда бинонинг 49-қаватига кўтарилган. Шундан сўнг, нарвон ёрдамида 69-қаватгача чиққан. Бироз вақт ўтгач, полицияга газ сизиб чиққани ҳақида хавфсизлик хизматидан қўнғироқ бўлган ва полиция етиб келганда Лучидининг жасадини топган. Терговчилар у юқоридан қулаётганда аввал газ қувурига урилганини айтмоқда
У бунга қадар ҳам дунёнинг кўплаб осмонўпар биноларига чиқиб, турли экстремал ҳаракатларини видеога олиб ижтимоий тармоққа жойлаш орқали машҳурликка эришган. Мазкур бахтсиз ҳодисада ҳам унинг контент тайёрлаш учун юқорига кўтарилгани тахмин қилинмоқда.