Франциядаги намойишлар ортидан 2 минг киши ҳибсга олинди
Олам
−
05 Апрель 2023
4626Жорий йилнинг март ойи ўрталаридан бери Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари пенсия ислоҳотига қарши намойишларда қарийб 2000 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда бугун, 5 апрель куни Миллий ассамблеянинг (мамлакат парламенти қуйи палатаси) қонунчилик бўйича комиссиясидаги тингловда сўзга чиққан республика Ички ишлар вазири Джеральд Дарманин маълум қилди.
“1851 киши ҳибсга олинди. Давлат муассасаларига 299 та ҳужум аниқланган, уларнинг баъзилари пенсия ислоҳотига мутлақо алоқаси йўқ”, деган Джеральд Дарманин.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 16 мартдан буён умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида 2,5 мингта ёнғин ва 13 та биноларни ўт қўйиш ҳолатлари қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Франциянинг пенсия ёшини 62 дан 64 га кўтарадиган ва бир қатор махсус режимларни бекор қилувчи ислоҳот лойиҳаси январь ойида тақдим этилган эди. Бу ташаббус бутун мамлакат бўйлаб намойишлар ва иш ташлашларга сабаб бўлганди. 28 март куни Францияда миллий норозиликнинг ўнинчиси бўлиб ўтган ва унда 740 мингга яқин одам йиғилганди. Навбатдаги намойишлар эса 6 апрель кунига белгиланган.
LiveБарчаси