Францияда вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Олам
−
09 Декабрь 2020 4739 1 дақиқа
Кеча, 8 декабрь куни Франция шарқида бортида йўловчилари бор вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда BMTV хабар бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Савойя департаментида вертолётнинг қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда департамент перфекти Паскаль Боло маълум қилган.
Айтилишича, ҳалокатга учраган вертолёт бортида Франция аэронавигация хизматининг тўрт ходими ва икки нафар қутқарувчи бўлган.
Расмийнинг сўзларига кўра, вертолёт учувчиси ўзини катапульт қилишга муваффақ бўлган. Болонинг айтишича, унинг аҳволи оғир.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь