Францияда вазият оғир. Мамлакатда рекорд кўрсаткич қайд этилди

Олам

image

Кеча, 10 октябрь куни Францияда 26 минг 896 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилди. Бу пандемия бошланганидан бери кузатилмаган рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар берилган.

Бунгача максимал кўрсаткич 20 мингга етган бўлган. Мамлакатда касаллик юқтирганлар сони 719 мингдан ошган. 33 мингга яқин бемор вафот этган. Сўнгги бир ҳафта ичида 4 минг 999 киши шифохонага ётқизилган. Улардан 928 нафари жонлантириш бўлимида. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакат пойтахти -Париж Ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши курашиш мақсадида шаҳарда чекловларни кучайтиришга қарор қилганди.

Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери дунёда жами 37 миллион коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Улардан қарийб 28 миллиони соғайган. 1 миллиондан ортиқ одам вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

401

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг