Францияда намойишларнинг учинчи кечасида 421 киши ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
30 Июнь 2023
3065Францияда 17 ёшли ўсмирнинг ўлимидан сўнг бошланган тартибсизликлар фонида умумий 421 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Le Figaro” нашри манбаларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, тартибсизликлар содир этиб ҳибсга олинганларнинг аксарияти 14-18 ёшдаги ўсмирлардир.
Нашрнинг ёзишича, бу ҳибсга олиш рекорд ҳисобланади. Газета маълумотларига кўра, кеча тунда кўплаб шаҳарларга ўт қўйилган, бу эса кўплаб жамоат биноларининг вайрон бўлишига, ўғрилик ва вандализм ҳаракатларига олиб келган. Тартибсизликлар эпимаркази бўлган Нантерда кечгача вазият кескинлигича қолган.
Жорий йилнинг 27 июнь куни Парижга яқин Нантер шаҳрида 17 ёшли жазоирлик йигит йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва уни полиция тўхтатган. Бўйсунишдан бош тортгани учун йигитга ўқ узилган. Ҳайдовчи кўкрагига ўқ тегиб вафот этган.
Шундан сўнг, мамлакатнинг турли шаҳарларида тартибсизликлар бошланган. 29 июнь оқшомида намойишларнинг олдини олиш учун 40 минг полициячи сафарбар этилган. Айрим шаҳарларда соат 21:00 ёки 22:00 дан бошлаб комендантлик соати, шунингдек, тунги вақтда жамоат транспортида чекловлар жорий этилган.Тартибсизликларнинг биринчи кечасида 150 нафар киши ҳибсга олинганди.
Кейинроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Тwitter'да марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
“Суд ҳақиқатни аниқлаши ва айбдорларни жазолаши керак”, дейди Макрон.
LiveБарчаси