Францияда коронавирус тарқалиши тезлашди
Олам
−
02 Октябрь 2020
6270Францияда коронавирусга чалинганлар сони тез суръатларда ўсишда давом этяпти. 1 октябрь куни мамлакатда 13 970 нафар кишида касаллик қайд этилган. Бу ҳақда "The Guardian" хабар бермоқда.
30 сентябрь куни эса мамлакатда 12 845 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Франция Соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран шу ҳафтанинг дам олиш кунларида вазият ижобий томонга ўзгармаса, Париж душанба кунидан бошлаб қатъий карантин режимга ўтишидан огоҳлантирган. У барча бар ва ресторанлар ёпилиши мумкинлигини таъкидлаган.
"Бу тенденцияни тасдиқлаш учун бизга бир неча кун керак. Агар касаллар ўсиши шу ҳолатда давом этса, биз душанбадан бошлаб қаттиқ карантин режимини жорий қиламиз. Бошқа иложимиз ҳам йўқ", деган Веран.
Маълумот учун, Францияда коронавирус пандемияси бошланганидан буён 577,5 мингдан ортиқ касаллик юқтириш ҳолати аниқланган. 32 мингдан кўпроқ киши коронавирусдан вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 34 миллиондан ошиб кетган.
LiveБарчаси