Францияда фермерлар пойтахтни тракторлар билан тўсиб қўйди (фото)

World

image

Француз фермерлари инфляция, қишлоқ хўжалиги импортининг кўпайиши ва ЕИнинг эмиссия ва ўғитлардан фойдаланишни қисқартириш режаларига норозилик билдириш учун Париж ва бошқа шаҳарлардаги йўлларни тракторлар билан тўсиб қўйишди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Кўпгина фермерлар Европа Иттифоқининг Яшил битимини амалга ошириб бўлмайдиган ва қиммат деб ҳисоблашади.

Акция ташкилотчилари буни “Париж қамали” деб аташди – акцияда 1,5 мингга яқин одам ва камида 800 та трактор иштирок этиб, асосий магистралларни, жумладан Лилль ва Страсбургга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйди.

“Ҳозирда Парижга кириш қийин. 15 мингга яқин полициячи тартибни таъминламоқда”, дея хабар беради Франция ТИВ.

Францияда фермерларнинг норозилик намойишлари 23 январдан бери давом этмоқда. Молиявий тўловлар, қатъий экологик тартиб-қоидалар ва етиштирилаётган маҳсулотнинг арзонлиги фермерларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Намойишчилар ҳукумат бинолари олдига қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини ташлаб, бутун мамлакат бўйлаб магистраль йўлларни тўсмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends