Францияда чучук сув истеъмолига чеклов жорий қилинди

Олам

image

Францияда рекорд даражадаги иссиқ келган май ойидан кейин юзага келган қурғоқчилик туфайли 24 департаментда тоза сувдан фойдаланиш бўйича махсус тартиб эълон қилинди. Бу ҳақда “Le Figaro” Экологик ўтиш вазирлигига таяниб, хабар берди.

Таъкидланишича, қурғоқчиликдан жабр кўрган департаментларда расмийлар бассейнларни сув билан тўлдириш, машиналарни ювиш, боғларни суғоришни тақиқлаш каби чеклови чораларни жорий қилган.

Апрель ойининг ўрталарида саккизта департаментда чеклов чоралар жорий этилган. Франция Бош вазири Элизабет Борннинг сўзларига кўра, бу йил қурғоқчилик жуда эрта бошланган.

Сиёсатчининг таъкидлашича, ҳукумат чорва озуқаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келадиган чорвадорларга ёрдам бериш учун 400 миллион евро ажратишни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

сув

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг