Францияда черков олдида отишма юз берди

Олам

image

Франциянинг Лион шаҳрида черков  яқинида отишма юз берди. “Le Progrès” ҳодисада бир киши жароҳатланганини маълум қилди.

Гувоҳлар Лионнинг еттинчи округида жойлашган грек православ черкови яқинида икки марта ўқ узилганини эшитганини айтган.

Отишмада православ руҳонийси жароҳатланган. У шифохонага ётқизилган. Руҳоний ҳужум қилган шахс кимлигини билмаслигини айтган. Руҳоний Греция фуқароси. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланяпти.

Ҳозирда отишма бошлаган шахс қидирилмоқда.

Маълумот учун, 29 октябрь куни Ницца шаҳридаги Нотр-Дам номли маҳаллий черков ёнида пичоқ билан қуролланган киши одамларга ҳужум қилди. Оқибатда уч киши қурбон бўлди. Улар орасида черков руҳонийси ҳам бор. Қурол билан тажовуз қилган шахс қўлга олинган


Мақола муаллифи

Теглар

Франция отишма

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг