Францияда 30 йил ичида биринчи марта олти эгизак туғилди

Олам

image

30 йил ичида биринчи марта Францияда олти эгизак туғилди. Уларнинг беш нафари қиз ва бир ўғил. Эгизаклар Страсбургдаги шифохонада дунёга келди.

Чақалоқларнинг оғирлиги 630 дан 730 граммгача эканлиги таъкидланди. Маълум қилинишича, ушбу оиланинг яна икки катта нафар фарзанди бор.

Кичкинтойларнинг туғилишига ёрдам бериш учун 30 нафар мутахассисдан иборат гуруҳ жалб қилинди. Янги туғилган чақалоқлар реанимацияга ётқизилди. Шифокорларнинг таъкидлашича улар бир неча ой шифохонада ётишлари керак.

Олти эгизакнинг туғилиши дунёда камдан-кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, унинг эҳтимоли ўртача 4,7 миллиарддан 1 га тўғри келади. Сўнгги бор Францияда бундай ҳолат бундан 30 йил олдин, 1989 йилда Париж шифохонасида қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Эгизак

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг