Францияда 100 мингдан ортиқ киши янги ҳукуматга қарши намойиш уюштирди (видео)
Олам
−
08 Сентябрь
4765Кеча, 7 сентябрь куни Франциянинг Париж шаҳри марказида, шунингдек мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида Консерватив Республикачилар партиясининг 73 ёшли аъзоси Мишель Барньенинг ҳукумат раҳбарларига тайинланишига қарши намойишлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.
Норозилик намойишларига 100 мингдан ортиқ одам йиғилган. Ички ишлар вазирлиги мамлакат бўйлаб 110 минг киши, шу жумладан Парижда 26 минг киши кўчаларга чиққанини маълум қилди. Сўл қанот етакчиларидан бири эса бутун Франция бўйлаб 300 минг киши иштирок этганини айтди. Митинглар Франциянинг ғарбидаги Нант, жанубдаги Нитстса ва Марсель ва шарқдаги Страсбург шаҳарларида бўлиб ўтди.
“Associated France Press”нинг ёзишича, сўллар Барньенинг Бош вазирликка тайинланишига давлат тўнтариши сифатида қарамоқда.
“Демократия нафақат ғалаба қозонганингизни тан олиш санъатидир. Бу мағлуб бўлганингизни ҳам қабул қила олишдир”, деган партиялардан бирининг раҳбари Жан-Люк Меланшон.
У Президент Эммануэль Макроннинг ҳаракатлари “провокация” эканлигини қўшимча қилди.
Макрон жорий йилнинг 5 сентябрь куни Европа Иттифоқининг Брехит бўйича музокарачиси бўлган 73 ёшли собиқ ташқи ишлар вазири Барньени Бош вазир этиб тайинлади ва унинг марказий иттифоқи иккинчи ўринни эгаллаган навбатдан ташқари сайловлардан сўнг олдинга силжишга интилди. Бироқ июнь-июль ойларидаги сайловлардан сўнг Франциянинг энг йирик сиёсий блоки сифатида пайдо бўлган чап қанот коалиция, гарчи умумий кўпчилик овозга эга бўлмасада, Макроннинг Барньени тайинлашини қоралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция аввалроқ вино ўғирлашда айбланган дипломат Марк Фонбостиэрни Нигерияга элчи этиб тайинлади. 2010 йилда унга қарши айбловлар қўйилгандан сўнг у Франциянинг Гонконгдаги бош консули лавозимини тарк этишга мажбур бўлган.
LiveБарчаси