Франция яширинча Украина ҳарбийларини ўқитиши мумкин – ОАВ

Олам 3338
image
-

Франция яширинча Украина ҳарбийлари учун махсус тайёргарлик ўтказаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Франция Қуролли Кучлари вазири ёрдамчисига таяниб, “Politico” нашри хабар берди.

Франция Мудофаа вазирлиги ходимига кўра, Париж украиналик аскарларни оммавий тайёрлашдан бош тортган. Бироқ у ихтисослаштирилган машғулотлар Париж бошчилигида ўтказилиши мумкинлигига шама қилган.

“Буюк Британия асосий таълимни ташкил этишга қарор қилди. Биз кўпроқ махсус таълим берамиз. Биз сизга барча қилаётган ишларимизни айтиб бермоқчи эмасмиз”, дейди вазир ёрдамчиси.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакат Россия “махсус операцияси” бошланганидан бери 40 га яқин украиналик аскарни, асосан, “CAESAR” ўзиюрар гаубицаларидан фойдаланишга ўргатган.

Нашрнинг қайд этишича,  Лондоннинг Украина ҳарбийларини тайёрлаш ташаббуси мавжуд талабни қондириш учун етарли бўлмайди.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Украинага 18 дона “CAESAR” ўзиюрар гаубицаларини етказиб бериш қарорини маълум қилганди.

Аввалроқ , Испания ўз ҳудудида украиналик ҳарбийларни ўқитишни бошлаши ҳақида хабар берилган эди.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 2.8
t
×