Франция Тошкент сув таъминоти тизимини яхшилашга 145 млн евро ажратади

Жамият 1264
image

Франция ҳукумати Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 миллион евро маблағ ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 20 февраль куни Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов “SUEZ” компаниясининг (Франция) катта ижрочи вице-президенти Эрик Гебали бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашувда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Франция компанияси раҳбарияти Франция Ҳукумати Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро миқдорида маблағ ажратишни маъқуллаганини маълум қилди. Шунингдек, учрашувда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва уларни ҳаётга татбиқ этилишини тезлаштириш бўйича масалалар ҳамда навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Эрик Гебали Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш бўйича режаларини маълум қилди. Улардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси бўлади. Лойиҳани рўёбга чиқариш компания томонидан грант асосида ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
t
×