Франция терма жамоаси ЖЧ финали олдидан грипп “қурбон”и бўлиши мумкин
Спорт
−
17 Декабрь 2022
12246Франциянинг бир қанча футболчилари, жумладан, ҳимоячилар Рафаэль Варан ва Ибраим Конате шамоллаш туфайли Аргентинага қарши жаҳон чемпионатининг сўнгги ўйини олдидан машғулотларни ўтказиб юборди ва жамоадан ажратилди. Бу ҳақда “Reuters” Франция футбол федерацияси маълумотига таяниб хабар берди.
Аввалроқ, шамоллаш туфайли Марокаш термаси билан ярим финал (2:0) ўйинини франциялик футболчилар Адриен Рабьо ва Даё Упамекано ўтказиб юборганди.
“Жамоада грипп тарқалмоқда, аммо, ҳозирча жиддий ҳолатлар йўқ. Касал бўлганлар тез орада тузалиб, финалга тайёр бўлади”, дейди Франция терма жамоаси ҳужумчиси Рандал Коло-Муани.
Ярим ҳимоячи Аурелиен Чуамени ва ҳимоячи Тео Эрнандес ҳам жума кунги машғулотларни ўтказиб юборгани хабар қилинган. Чуаменининг сон қисми, Эрнандеснинг эса тиззасида жароҳат бор.