Франция терма жамоаси тарихий антирекордини такрорлади

Спорт

image

Кеча, 25 сентябрь куни футбол бўйича UEFA Миллатлар лигасининг (“А” лигаси) 1-гуруҳи 6-тур учрашувлари доирасида Дания терма жамоаси ўз майдонида Францияни қабул қилди.

Каспер Дольберг ва Миккель Дамсгор томонидан киритилган голлар Даниянинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Ушбу натижа сабабли Франция терма жамоаси расмий ўйинларда бир йилда қайд этган мағлубиятлар сони бўйича энг ёмон кўрсаткичини такрорлади.

2022 йилда Дидье Дешам шогирдлари уч марта мағлуб бўлишди. Французлар Данияга икки марта 1:2 ва 0:2 ҳисобларида имкониятни бой берган бўлса,  Хорватияга 0:1 ҳисобида ютқазишган. Барча ўйинлар Миллатлар Лигаси доирасида ўтказилган.

Франция терма жамоаси бунчалик ёмон натижани 1966, 1981, 2008 ва 2010 йилларда ҳам қайд этган. Аммо Франциянинг ҳозирги таркиби юлдузлар билан тўлиб-тошган. Шунинг учун Дешам шогирдларининг натижаси кўпчиликни ҳайратда қолдирмоқда.

Маълумот учун, Франциянинг навбатдаги расмий ўйини Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичнинг 1-турида Австралияга қарши бўлади. Шунингдек, французлар билан гуруҳда Дания ва Тунис ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция UEFA Миллатлар лигаси

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг