Франциянинг собиқ Президенти вафот этди
Олам
−
03 Декабрь 2020
8231Франциянинг собиқ Президенти Валери Жискар д'Эстен вафот этди. Бу ҳақда "Europe 1" томонидан хабар қилинган.
Сиёсатчи 94 ёшида Францияда вафот этган. Собиқ давлат раҳбарининг ўлимига SARS-CoV-2 коронавируси асоратлари сабаб бўлган.
Таъкидланишича, у жорий йил сентябрь ойи бошида Париждаги клиникага ўпка инфекцияси ташхиси билан ётқизилган, аммо унга коронавирус ташхиси қўйилмаган.
Ноябрь ойи ўрталарида эса ОАВ уни Тур шаҳридаги шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар тарқатган.
Маълумот учун, Жискар д'Эстен 1974 йилдан 1981 йилгача Франция Президенти бўлган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15