Франция хитойликлар учун COVID тестини мажбурий топшириш муддатини узайтирди
Олам
−
28 Январь 2023
2360Франция Хитойдан келган саёҳатчилар учун мажбурий COVID тестларини 15 февралгача узайтирди. Бу ҳақда ҳукумат қарорига таяниб, “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Хитойда инфекция авжига чиққанига қарамасдан, қамарий Янги йил байрами пайтида хитойликларнинг ўз оилалари билан учрашиш учун дунё бўйлаб саёҳат қилиш эҳтимоли ортган. Шунинг учун, 30 декабрь куни Франция Хитойдан келаётган саёҳатчилардан парвоздан 48 соат олдин COVID-19 тестининг салбий натижасини тақдим этишларини талаб қилишини эълон қилди.
Янги тартиб бўйича Хитойдан келаётган барча рейсларда, шу жумладан, тўхтаб турган рейсларда йўловчилардан COVID-19 тестлари олинди ва Хитойдан келаётган самолётларда саёҳатчилардан ниқоб кийиш талаб қилинди. Ушбу тартиб жорий йилнинг 31 январига қадар давом этиши белгиланган эди.
Эндиликда эса бу қоида яна 15 февралгача узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда ўтган йилнинг декабрида “ноль COVID” сиёсатининг тўсатдан бекор бўлиши ортидан касалланишлар сони ортиб кетган эди. Қамарий Янги йилни нишонлаш мақсадида миллионлаб аҳолининг кўчага чиқиши эса вазиятни янада оғирлаштириб, ҳар 10 нафар одамнинг саккизи COVID-19 инфекциясини юқтиришига олиб келди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси