Франция касаба уюшмалари мамлакатни “блокламоқчи”

Олам

image

Франция касаба уюшмалари мамлакатда пенсия ёшининг оширилишига оид лойиҳа туфайли 2023 йилнинг 7 мартидан бошлаб оммавий норозилик намойишларини бошлашни режалаштирмоқда.

“Халқ норозилигига қарамай, ҳукумат вазиятга нисбатан ҳеч қандай реакция билдираётгани йўқ. Шунинг учун Франция касаба уюшмалари мамлакатдаги барча ишчилар, ёшлар ва пенсионерларни мазкур ҳолатга қарши янада фаол бўлишга ҳамда 7 мартдан бошлаб Франциянинг барча тармоқларини фалажлашга чақиради”, деб айтиб ўтди Франция “Ишчилар кучи” касаба уюшмаси бош котиби Фредерик Суйо мамлакат касаба уюшмаларининг қўшма матбуот анжуманида. 

Мазкур анжуман BFMTV телеканали орқали трансляция қилинди.   

Қонун лойиҳаси 7 март куни Франция юқори палатаси ҳисобланган Сенатга кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Шундан келиб чиқиб, Франциянинг саккиз етакчи касаба уюшмаси 8 март куни йиғилиб, норозилик ҳаракатларини давом эттириш ёки тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилади. 

11 февраль куни бутун Франция бўйлаб пенсия ислоҳотига қарши 200 дан ортиқ намойишлар бўлиб ўтди. Улар орасида Тулуза, Марсель, Лион, Бордо, Нант каби йирик шаҳарлар ҳам бор. Биргина Тулузадаги намойишда 100 мингга яқин, Марселдаги митингда эса 140 мингдан зиёд киши иштирок этди. 

Франция касаба уюшмалари навбатдаги норозилик акциялари 16 февраль — пайшанба куни бўлиб ўтишини маълум қилди.  

Эслатиб ўтамиз, Францияда пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилган эди. Бу эса ўз навбатида мамлакат касаба уюшмаларининг жиддий норозилик намойишларига сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг