Франция Исроилни Фаластинга қилган зулми учун жазоламоқчи
Олам
−
12 Май 2020
9441Расмий Париж фаластинликларни “тажовузкор Исроилдан“ ҳимоя қилишга чақирди. Бу ҳақда бугун, 12 май куни “Reuters” нашри хабар қилди.
Франция ҳукуматининг сўзларига кўра, Иордания водийсида ўз ҳудудини ноқонуний кенгайтиргани учун Исроилнинг жазоси, Россияни Қримни аннекция қилгани учун олган жазосидан кам бўлмаслиги керак.
15 май куни ушбу масала Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишида муҳокама қилинади. Ҳозирча француз дипломатлари ўз таклифларини бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан муҳокама қилишмоқда.
Исроилга қарши ҳар қандай чораларни кўриш учун Франция ташаббуси истисносиз иттифоқнинг барча иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Лекин, Европа мамлакатлари орасида Исроилга ўтмишдан дўст тутинган Чехия ва Руминия сингари давлатлар бор.
Бироқ, Европа Иттифоқи билан жанжал Исроил учун жуда ёқимсиз бўлиши мумкин. Айниқса санкциялар билан кечадиган жазолар исроилликларни аниқ хурсанд қилмайди. Энди Исроил фақат АҚШнинг қўллаб-қувватлашига умид қилиши мумкин. Санкцияларнинг қандай бўлиши номаълум. Аммо манбага кўра уларни Қрим аннексия қилинганлиги сабабли Россияга нисбатан қўлланилган жазолар билан бир хил бўлиши керак.
LiveБарчаси