Франция Google’ни 220 млн евро жаримага тортди

Технология 3257
image

Американинг Alphabet Inc. компанияси таркибига кирувчи Google Франциянинг монополияга қарши кураш идорасига 220 млн евро жарима тўлайди. Идора компанияни рақамли реклама бозоридаги устун мавқесини суиистеъмол қилишда айбламоқда.

Франциянинг Монополияга қарши идораси “Google ўз мавқеидан фойдаланиб, реклама хизматларини рақобатчиларга зарар етказадиган тарзда тарғиб қилган”, деган хулосага келди. Идора билан тузилган келишув доирасида компания Google Ad Manager реклама хизматининг учинчи шахслар билан ўзаро алоқаларини яхшилаш орқали амалиётини ўзгартиришга ваъда берган.

“Google’га жарима солиш қарори, айниқса, муҳимдир. Чунки дунёда биринчи марта тартибга солиш органи онлайн рекламада ишлатиладиган мураккаб ким ошди савдоси алгоритмлари муаммосини ҳал қилмоқда”, дейди “Autorite de la Concurrence” компанияси раҳбари Изабель де Силва.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google фойдаланувчиларини “таъқиб қилгани”ни тан олганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×